«масофавий таълим» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 700 дан ортиқ мактабда III чорак онлайн бошланди
23 январ 2023, 15:14

Ўзбекистонда 700 дан ортиқ мактабда III чорак онлайн бошланди

Республика бўйлаб синф хоналарида ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган 717 мактабда III чорак масофавий шаклда бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги уларни босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказиш чоралари кўрилишини маълум қилди.

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди
4 октябр 2022, 19:25

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

ОТМларда масофавий таълим орқали ўқиш тартиби белгиланди. Бунда бир бакалавриат таълим йўналишида талабалар сони 300, бир магистратура мутахассислигида эса 30 нафардан ошмайди. Талабалар LMS платформасида рўйхатдан ўтиши ва ҳар семестр якунида имтиҳон учун ОТМга бориши шарт.

Коронавирус аниқланган учта ОТМ масофавий таълимга ўтди
19 апрель 2021, 18:05

Коронавирус аниқланган учта ОТМ масофавий таълимга ўтди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида COVID-19`га чалиниш ҳолатлари аниқланди. Муассасаларда ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди.

Пойтахтнинг учта туманидаги мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилади
15 март 2021, 22:50

Пойтахтнинг учта туманидаги мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилади

16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактаблар онлайн ўқиш режимига ўтказилади. Бунга ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатининг кескин ошгани сабаб бўлган. Ўқиш жараёнлари бир марталик карантин муддатига масофавий тарзда амалга оширилади.

16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади
12 ноябр 2020, 23:04

16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади

Республика махсус комиссияси қарори билан барча олий таълим муассасаларида 16 ноябрдан ўқув жараёни анъанавий шаклда давом эттирилади. Анъанавий таълим шаклига ўтишга тайёргарлик октябрь ойида бошланган эди.

Биринчи босқич талабалари учун дарслар 2 октябрдан бошланади
2 сентябрь 2020, 19:29

Биринчи босқич талабалари учун дарслар 2 октябрдан бошланади

ОТМларнинг биринчи босқич талабалари учун машғулотлар 2 октябрдан бошланади. Таълим шакли ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.

Мактабларда таълим жараёни анънавий ва масофавий шаклда ташкил этилади
28 август 2020, 20:36

Мактабларда таълим жараёни анънавий ва масофавий шаклда ташкил этилади

Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил — анъанавий ва масофавий шаклда йўлга қўйилади. Янги ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланади. Президент пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Олий таълимда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади
7 август 2020, 13:30

Олий таълимда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади

Сентябрдан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқиш онлайн тарзда бошланади. Октябрь ойида 1-курслар ҳам қабул қилиб олингач, пандемиянинг юмшашига қараб анъанавий тизимга яна қайтиш эҳтимоли бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг